09 лаборатория иши (ММ 2024) - подшипниклари конструкциясини ўрганиш (Лямин А.В., Носиров М.И.)
Читать

09 лаборатория иши (ММ 2024) - подшипниклари конструкциясини ўрганиш (Лямин А.В., Носиров М.И.)

Cкачать презентацию: 09 лаборатория иши (ММ 2024) - подшипниклари конструкциясини ўрганиш (Лямин А.В., Носиров М.И.)

    Ничего не найдено.
Click here to cancel reply.

Презентация по слайдам:


Слайд #1

Мухандислик графикаси ва механика асослари кафедраси
Мухандислик механика фани
Машина деталлари бўлими
Муаллифлар: Лямин А.В., Носиров М.И.
# 09 лаборатория иши
Думалаш подшипниклари конструкциясини ўрганиш
Тошкент. А.Навои кучаси-32, 2-ўқув корпуси, 2/402

Слайд #2

Ишнинг мақсади:
1. Ҳар хил турдаги подшипникларнинг конструкциясини ва уларни қўллаш соҳаси билан танишиш;
2. Асосий геометрик параметрлари асосида подшипникнинг эскизини чизиш;
3. Подшипникнинг серия рақамига кўра (ташқи ва/ёки ички ҳалқанинг торецли юзасига ёзилади) маълумотномадан барча керакли параметрларни ёзинг;
4. Подшипникнинг хизмат муддати ҳақида хулоса чиқариш.
Ускуналар ва асбоблар:
1. Думалаш подшипниклари комплекти;
2. Думалаш подшипниклари ҳақида маълумот;
3. Ўлчов асбоблари тўплами: 100 ва 300 мм чилангар ўлчагичи, ШЦ-1 (ёки ШЦЦ-1), ШЦ-2 ва ШЦ-3 серияли штангенциркуллар, кронциркул, универсал бурчак ўлчагич, МК 0-25, МК 25-50, МК 50-75, МК 75-100 ташқи ўлчаш микрометрлари.

Слайд #3

Вал ва айланувчи ўқлар таянчига подшипник дейилади. Улар валга ёки ўқга қўлланиладиган радиал ва ўқ бўйлаб йўналган кучларни қабул қиладилар ва уларни машинанинг рамасига (танасига) ўтказадилар. Механизм самарадорлигини пасайтирмаслик учун подшипниклар минимал ишқаланишга эга бўлиши керак. Подшипникларнинг сифати асосан машиналарнинг ишлаши ва чидамлилигини аниқлайди.
Думалаш подшипниклари – бу йиғма детал бўлиб ва одатда ички ва ташқи ҳалқадан, айланма жисмлар (шариклар ёки роликлар) ва сепаратор (ажратувчи детал), яъни думалаш жисмлари бир-биридан ажратиб турувчи деталлардан иборат бўлади (9.1-расм).
1. Назарий маълумотлар.
9.1-расм. Думалаш подшипниклар конструкцияси (шарикли ва роликли).

Слайд #4

1. Назарий маълумотлар.
Думаловчи жисмни шакли, думаловчи жисмни қаторлари сони, ҳар хил турдаги кучларни қабул қилиш қобилияти ва бошқа баъзи ёрдамчи параметрларга асосланиб, думалаш подшипниклари бир неча турларга бўлинади (9.2-расмга ва 9.1-жадвалга қаранг). Ўз навбатида, подшипникларнинг ҳар бир тури серияларга бўлинади (кенглик бўйича серия ва ташқи диаметрлар бўйича серия). Технологик машинани лойиҳалаш учун подшипник турини танлашда мураккаб (умумлаштирилган) кўрсаткичларга таяниш керак. Подшипник танлаш учун асосий геометрик параметр – бу валнинг (ўқнинг) диаметри, бу ўз навбатида подшипникнинг ички ҳалқасининг (ИҲ) ички диаметрига тўлиқ тўғри келади ва 5 га каррали бўлиши керак (ички диаметри 20 мм дан 495 мм гача бўлган подшипниклар учун).
9.2-расм. Энг кўп ишлатиладиган стандарт подшипникларнинг схемалари.

Слайд #5

2. Подшипникларни асосий ўлчамлари.
Подшипникнинг ҳар бир ўлчов серияси унинг ўлчамларининг мослигини аниқлайди. Асосий ўлчамларга қуйидагилар киради: ички ҳалқанинг ички диаметри d; ташқи ҳалқанинг ташқи диаметри D; ҳалқанинг кенглиги (ёки роликли радиал-тирак подшипникининг баландлиги) В (9.4-расм). Қўшимча ўлчамларга қуйидагилар киради: ташқи ҳалқанинг ички диаметри D1; ички ҳалқанинг ташқи диаметри d1; ташқи ва ички ҳалқадаги айлана ёйи (фаска) радиуси r; босиш майдонининг қиялик бурчаги α; думаловчи жисмларнинг диаметрлари Dr.
9.4-расм. Подшипникнинг асосий ўлчамлари (бир қаторли радиал-тирак шарикли асосида).

Слайд #6

3. Думалаш подшипникларнинг материали.
Думаловчи жисмларни, ички ва ташқи ҳалқаларни материали – бу думалаш подшипникларнинг пўлат синфлар ШХ-9, ШХ-15, ШХ-20, ШХ-15ГС ва бошқа маркалар. Уларга 61-66 HRC каттиқлигига термик ишлов бериш керак. Ундан кейин 11-чи синф аниқлик даражасига (Rа=0,63) жилвирлаш ва полировкалаш қилиш керак. Сепараторлар Ст.3 ва Ст.5 кам углеродли листли пўлатдан штамплаш орқали тайёрланади. Юқори тезликли подшипниклар учун (V>10-15 м/с айлана тезлигида) катта қуйма ажратгичлар бронза, латун, дюралюмин, текстолит, капрон, зич каучукдан тайёрланади. Ҳалқалар марказдан қочма қолипга қуйиш, думалаш жисмлари иссиқ қуйма ва притирка орқали, пўлатли сепаратор совуқ штамплаш ва эгилувчан қилиш орқали олинади. Думалаш жисмлари ва мойлаш материалларини абразив заррачаларнинг кириб келишидан ҳимоя қилиш учун баъзи думалаш подшипникларида ҳимоя деталлари пўлат, пластмасса ёки пўлатдан ясалган резинали шайбалар билан тайёрланади.

Слайд #7

Слайд #8

4. Лаборатория натижалари 9.1-жадвалига тўлдиринг.

Слайд #9

1-МИСОЛ: №104 АК - рақамли подшипникнинг тури ва хизмат муддати ҳақида хулоса (9.5-расм).
9.5-расм. №104 АК – ракамли подшипникнинг ташқи кўриниши ва график тасвирланиши.

Слайд #10

1: Подшипникнинг тури ва белгиланиши.
№104 АК – бу бир қаторли радиал шарикли махсус енгил серияли подшипник. У асосан радиал кучни қабул қилиш учун ишлатилади. У ташқи ва ички ҳалқаларни айлантирганда ҳам ишлатилиши мумкин. Ушбу турдаги подшипникни қўллаш мақсадга мувофиқ. Кўпгина бошқа подшипниклар сингари, уни таъмирлаш мумкин эмас.
2: Асосий ўлчамларни белгилаш билан подшипникнинг эскизини чизиш.
Динамик юк кўтариши - С (кН ёки т)
Статик юк кўтариши – С0 (кН ёки т)
доимий равишда
С > C0

Слайд #11

3: Подшипникларнинг асосий ўлчамларини аниқланг ва уларни эскизга чизинг.
4: Подшипникнинг рақамли белгилаш.
«04» - подшипникнинг ички ҳалқасининг ички диаметрини белгилаш (d=04×5=20 мм); «1» - подшипник диаметри серияси (махсус енгил); «0» - ўнгдаги тўртинчи рақам (белгида кўрсатилмаган) бу битта қаторли радиал подшипник; «АК» префикси подшипникнинг бир томонлама заглушкага эга эканлигини ва юк кўтариш қобилиятига эга эканлигини дегани.
Каталог ва жадваллар бўйича [23, 12-бет] №104 подшипникни учун асосий параметрларини ёзамиз (ГОСТ 8338-2022): d=20 мм; D=42 мм; В=12 мм; r=1 мм; С=9,36 кН; С0=4,5 кН; думаловчи жисмларни сони (шариклар сони) z=9; nчегар.=10000 об/мин; m=0,06 кг массаси. Шундай қилиб, ўлчанган параметрлар жадвал қийматларига мос келади (2-бобига қаранг). Ишлаб чиқариш заводи: ГПЗ-4 (Россиянинг Самара шаҳридаги 4-сонли Давлат подшипник заводи).
№104 АК

Слайд #12

5: Подшипник ишдан чиқишининг тахминий сабабини белгилаш.
Ташқи текшириш ташкил этилди (9.5-расмга қаранг): подшипник кичик аҳамиятсиз радиал ва ўқ бўйлаб бўшлиқларга эга; подшипник деталларнинг бузилиши йўқ; ички ва ташқи ҳалқаларнинг ўтиш ўйиқларининг юзаси шикастланмаган. Подшипник тўхталишларсиз ва айланишларни тезлиги пасайтирилмаган ҳолда текис айланади; унинг ён томонларидан бирида ҳимоя пластик заглушка мавжуд. Эритувчида ювилиб ва мойлашдан сўнг, подшипник кейинчалик фойдаланиш мумкин бўлади.
2-МИСОЛ: №6-7304А - рақамли подшипникнинг турли ва хизмат муддати ҳақида хулоса (9.6-расм).
9.6-расм. №6-7304А – ракамли подшипникнинг ташқи кўриниши ва график тасвирланиши.

Слайд #13

1: Подшипникнинг тури ва белгиланиши.
№6-7304А – бу бир қаторли конуссимон радиал-тирак ўрта серияли роликли подшипник. У муҳим радиал ва ўқ бўйлаб йўналган юкларни қабул қилиш учун ишлатилади. У ташқи ва ички ҳалқаларни айлантирганда ҳам ишлатилиши мумкин. Ушбу турдаги подшипникни шунга ўхшаш серияли битта қаторли шарикли радиал подшипникнинг етарли бўлмаган ресурсини машина ва механизмларда қўлланилади. ДПнинг ташқи ҳалқасини қолган қисмидан осонгина ажратилади. Кўпгина бошқа подшипниклар сингари, уни таъмирлаш мумкин эмас.
2: Асосий ўлчамларни белгилаш билан подшипникнинг эскизини чизиш.
Динамик юк кўтариши - С (кН ёки т)
Статик юк кўтариши – С0 (кН ёки т)
доимий равишда
С > C0

Слайд #14

3: Подшипникларнинг асосий ўлчамларини аниқланг ва уларни эскизга чизинг.
4: Подшипникнинг рақамли белгилаш.
«04» - подшипникнинг ички ҳалқасининг ички диаметрини белгилаш (d=04×5=20 мм); «3» - подшипник диаметри серияси (ўрта); «7» - бир қаторли радиал-тирак конуссимон роликли подшипник; «А» префикси подшипникнинг маълум конструкция ҳусусиятларига эга эканлигини билдиради; шифр бошидаги «6» префикси думалаш подшипникни ҳалқаларининг айланиш аниқлигини оширишни дегани.
Каталоглар ва жадваллар бўйича [24, 10-бет] №7304 подшипникни учун асосий параметрларни ёзамиз (ГОСТ 27365-2023): d=20 мм; D=52 мм; В=16 мм; с=13 мм; Т=16,5 мм; α=110; r=2 мм; С=25,0 кН; С0=17,7 кН; думаловчи жисмларни сони (роликлар сони) z=13; nчегар.=8000 об/мин; m=0,165 кг массаси. Шундай қилиб, ўлчанган параметрлар жадвал қийматларига мос келади (п.2 қаранг). Ишлаб чиқариш заводи: ГПЗ-15 (Россиянинг 15-сонли Давлат подшипник заводи, ҳозирги пайтида ОАЖ "Волга подшипник заводи").
№6-7304А

Слайд #15

5: Подшипник ишдан чиқишининг тахминий сабабини белгилаш.
Ташқи текшириш ўтказилади (9.6-расмга қаранг): подшипник радиал ва ўқли бўшлиқларга эга эмас; подшипник деталларнинг бузилиши йўқ; ички ва ташқи ҳалқаларнинг ўтиш ўйиқларининг юзаси шикастланмаган. Подшипник тўхталишларсиз ва айланишларни тезлиги пасайтирилмаган ҳолда, текис айланади. Подшипникнинг элементларини мойлашдан сўнг, подшипник кейинчалик фойдаланиш мумкин бўлади.
5.Лабораторияда ишлатиладиган ўлчаш асбоблари.
Штангенциркул ШЦК-1
Штангенциркул ШЦ-1
Ташқи микрометр МК 0-25

Слайд #16

5. Ўлчов воситаларининг турлари: ШЦК-1.
Штангенциркули индикаторного типа (ШЦК) предназначены для измерений наружных, внутренних размеров детали, а также глубин пазов и глухих отверстий в детали с точностью, превышающей точность обычных штангенциркулей серии ШЦ-1. ШЦК состоят из штанги, подвижной рамки, глубиномера и встроенного в рамку индикатора часового типа (ИЧ). Целые показания инструмента в миллиметрах (дюймах) отсчитываются со шкалы штанги, а дробные – со шкалы индикатора. Цена деления таких измерительных инструментов, как правило, составляет 0,01 мм (или 0,001”).
1”
=
inch
25.4
mm
дюймли
метрик

Слайд #17

50
5×0.1=0.5
=
+
50.5
мм
2”
1×.01”=.01”
=
-
1.99”
inch
6. ШЦК-1 серияли штангенциркуллардан фойдаланиш қоидалари.

Слайд #18

100
45×0.1=4.5
=
+
104.5
мм
4”
13×.01”=.13”
=
+
4.13”
inch
6. ШЦК-1 серияли штангенциркуллардан фойдаланиш қоидалари.

Слайд #19

7. ШЦК серияли штангенциркулни калибровкалаш усуллари.
Штангенциркулни, шунингдек микрометрни калибровкалаш учун назорат ўлчаш плиткалари ишлатилади.
Индикатор шкаласини ўлчашнинг паст аниқлиги билан ШЦК серияли лаборатория штангенциркулларини калибровкалаш учун юқори ўлчов аниқлигига эга штангенциркуллардан (ёки микрометрлардан) фойдаланиш мумкин.

Слайд #20

8. Ўлчов натижалари асосида жадвални тўлдиринг.

Слайд #21

Назорат саволлари:
Кимё саноати машиналари ва механизмларида подшипникларнинг мақсади нима?
Уларга қўйиладиган асосий талаблар қандай?
Стандарт думалаш подшипник қандай элементлардан иборат?
ГОСТ 3395-89 бўйича подшипникларнинг классификация қандай?
Подшипникларнинг ўлчамларини асосий габарит ўлчамлар қандай?
Бир хил турдаги ва ички диаметрли, лекин ҳар хил серияли подшипниклар ўртасидаги фарқ нима?
Подшипникларнинг ишдан чиқишининг асосий сабаблари нимада.
Подшипникларнинг ички бўшлиғини мойлашдан мақсад нима?

Слайд #22

Тавсия этилган адабиётлар.

Слайд #23

Case-study 001: расмдаги 1,2,3,4 позицияларни номланг.
1: ташқи ҳалқа (ТҲ)
2: ички ҳалқа (ИҲ)
3: сепараторнинг клепкалаш жойи
4: сепаратор ўзи (думалаш жисмни)

Слайд #24

Case-study 002: саволларга тўғри жавобларни топинг.
1. Подшипниклар орасидаги фарқлар қандай (А- ва Б-расм)?
2. Улар қандай фойдали юкни кўтаришлари мумкин?
А Б
1-жавоб: думалаш жисмлари қаторлари сонида.
1-каторли (битта қаватли)
2-каторли (иккита қаватли)
2-жавоб: тирак шарикли подшипниклар фақат ўқ бўйлаб йўналган кучларни қабул қилади.
Fa
Fa

Слайд #25

Case-study 002 га қўшимча маълумот:
Қабул қилинган юкга қараб, подшипниклар турларга бўлинади:
1. радиал (Fr)
2. радиал-тирак (Fr + Fa)
3. тирак (Fa)
Қабул қилинган юк бўйича подшипник турлари.
Fr
Fr


Слайд #26

Case-study 003: саволларга тўғри жавобларни топинг.
1. Қайси расмларда (А, Б ёки В) сирпаниш подшипникни кўрсатади?
2. Улар бир-биридан қандай фарқ қилади?
А Б В
1-жавоб: сирпаниш подшипник.
2-жавоб: сирпаниш подшипникларда думалаш жисмлари йўқ.

Слайд #27

Case-study 004: саволларга тўғри жавобларни топинг.
1. А ва Б расмларида қандай турдаги подшипниклар кўрсатилган?
2. Уларнинг фарқи нимада?
А Б
1-жавоб: А ва Б - бу икки каторли сферик шарикли подшипниклари.
2-жавоб: улар материалда фарқ қилади (А – легирланган пўлат [ШХ-15, ШХ-20, ШХ-15СГ ва ҳ.]; Б – керамик материал [сепаратор ташқари]).

Слайд #28

Case-study 005: саволларга тўғри жавобларни топинг.
1. А ва Б расмларида қандай турдаги подшипниклар кўрсатилган?
2. Қайси расмда (А ёки Б) сепаратор ўрнатилмаган?
3. Қайси ҳолатларда подшипниклар сепараторсиз ишлаб чиқарилади?
А Б
1-жавоб: А ва Б – игнали радиал думалаш подшипниклари.
2-жавоб: А-расмда: сепаратор билан; Б-расмда: сепараторсиз.
3-жавоб: каттароқ радиал (Fr>>0, Fa=0) юкни идрок этишда.

Слайд #29

Case-study 006: саволга тўғри жавобларни топинг.
А- ва Б-расмда қандай турдаги подшипниклар кўрсатилган?
А Б
икки қаторли сферик ўз-ўзини ўрнатувчи радиал шарикли подшипник
кисқа цилиндр роликлари билан радиал роликли подшипник
радиал игнали подшипник
конусли радиал-тирак роликли подшипник
икки қаторли сферик ўз-ўзини ўрнатувчи радиал роликли подшипник
бир қаторли радиал шарикли подшипник

Слайд #30

Case-study 007: подшипникларга тўғри номи беринг.
1
2
3
4
5
6
1 – бир қаторли радиал шарикли подшипник
2 – икки қаторли сферик ўз-ўзини ўрнатувчи радиал шарикли подшипник
3 – кисқа цилиндр роликлари билан радиал роликли подшипник
4 – радиал игнали подшипник
5 – бир қаторли радиал-тирак шарикли подшипник
6 – конусли радиал-тирак роликли подшипник

Слайд #31

Этиборингиз учун раҳмат